Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда кутубхоналар ассоциацияси ташкил этилди

Ўзбекистонда кутубхоналар ассоциацияси ташкил этилди

Фото: ЎзА

Ўзбекистондаги 20 та турли вазирлик ва идораларга қарашли  12 мингдан зиёд кутубхоналарнинг иш фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатиш ва халқаро тажрибани жорий этиш мақсадида Ўзбекистон кутубхоналари ассоциацияси ташкил этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий кутубхонасида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Ассоциациянинг асосий вазифалари этиб ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқиш, таклиф ва тавсиялар киритиш, кутубхоначилик ишини ривожлантиришнинг истиқболли режалари ва дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш ҳамда уларни холис экспертизадан ўтказиш, истиқболли режалари ва дастурларининг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш, муҳокама натижаларининг ошкоралигини таъминлаш, кутубхоначилик иши ва маданиятни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш кутубхоначилик ишининг барча соҳалари ва кутубхона жараёнларига алоқадор ахборот технологиялари бўйича тадқиқотлар ўтказиш, уларни мувофиқлаштириб боришни  қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бериш кабилар белгиланди.

Йиғилишда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев ҳам иштирок этди. Унда ташкилий масалалар ҳам кўрилган. Хусусан, Агентлик тасарруфидаги  Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона директори Алишер Абдуазизов ассоциация раиси этиб сайланди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва ахборот-кутубхона марказларидаги барча турдаги ахборот-кутубхона ресурсларининг ягона базасини шакллантириш ва ундан бошқа ахборот-кутубхона муассасаларида фойдаланишни таъминлаш, кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фондида мавжуд адабиётларнинг электрон ҳисоб-китобини юритиш ишларини такомиллаштириш ва марказлаштириш, ягона базасини шакллантириб боради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг