Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ўрмон хўжалигига доир кодекс ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда ўрмон хўжалигига доир кодекс ишлаб чиқарилади

Фото: Xabar.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига «Ўзбекистон Республикасида 2030 йилгача бўлган муддатда ўрмон хўжалигини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатга кўра, Ўрмон хўжалигини ривожлантириш концепциясини кучга киритиш бўйича бир йил мобайнида ишчи комиссия тузилади. Комиссия 5 йиллик ўрмончиликни ривожлантириш дастуридаги вазифалар ва концепциянинг узоқ муддатларга (10 йил) мўлжалланган миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш чораларини амалга оширади. Хусусан, ўрмонларда давлат инвентаризациясини ўтказиш ҳамда Ўзбекистоннинг барча ўрмон фонди эгалари учун космик тасвирлар ва уларни замонавий дешифровка услублари асосида ўрмон дарахтзорлари ҳақидаги ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.

Концепция билан, Тошкент давлат аграр университетининг «Ўрмон хўжалиги» факультетига ўрмон хўжалиги маблағлари ҳисобидан ўқишга кириш ва ўқишни тамомлагач, молиялаштирган хўжаликка ишлаб бериш амалиётини жорий қилиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, қарорда 2022 йилгача «Ўзбекистон Республикаси ўрмон кодекси»ни ишлаб чиқиш вазифаси ҳам белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг