Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ўта қашшоқлик шакли бартараф этилади

Ўзбекистонда ўта қашшоқлик шакли бартараф этилади

2030 йилгача Ўзбекистонда ўта қашшоқлик шакли бартараф этилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 841-сон қарорида ушбу вазифа аниқ белгилаб берилган. Бу ҳақда «Turon24» хабар бермоқда.

Ушбу вазифани бажариш учун Иқтисодиёт, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Марказий банк, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масъул этилган.

Шунингдек, 20З0 йилгача кам таъминлaнгaн эркаклар, хотин-қизлар ва барча ёшдаги болаларнинг улуши кам таъминланишнинг барча кўринишларида икки баробарга қисқартирилади.

2030 йилгача бутун аҳолининг, жумладан, кам таъминланган ва иқтисодий ҳимояга муҳтож шахслар базавий захиралар (ер участкалари, янги технологиялар, банк кредитлари ва бошқалар)дан фойдаланишлари yчyн иқтисодий ва молиявий шарт-шароитлар, янги технологиялар ва молиявий хизматлар, микромолиялаштириш билан таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг