Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда қорли кунлар бошланмоқда

Ўзбекистонда қорли кунлар бошланмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Республика гидрометеорология хизмати маълумотига кўра, ушбу ҳафтада Ўзбекистон ҳудудларида бир неча кун давомида қор ёғиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 21 декабрь куни эса ёғингарчилик кузатилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. 18 декабрь куни кечаси -3...+2, кундузи +3...+8 даража, 19-21 декабрь кунлари 0...+5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради. Туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5...-10, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 19 декабрь куни баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. 18 декабрь куни кечаси 0...-5, кундузи +3...+8 даража, 19-21 декабрь кунлари 0...+5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18 ва 21 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 19-20 декабрь кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. 18 декабрь куни кундузи +7...+12, 19-21 декабрь кунлари  +5...+10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, 21 декабрда эса ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси -3...+2 даража, кундузи 0...+5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 18-20 декабрь кунлари ёғингарчилик бўлиши мумкин, 21 декабрда эса ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 18-19 декабрь кунлари кечаси -2...-7 даража, 20-21 декабрь кунлари -7...-12 даража совуқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг