Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда разведкага оид иккита янги қонун лойиҳаси ишланади

Ўзбекистонда разведкага оид иккита янги қонун лойиҳаси ишланади

Фото: Мудофаа вазирлиги

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси ҳам белгиланган.

Жумладан, 2020 йилнинг 1 июлига қадар «Контрразведкавий фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасида:

  • контрразведкавий фаолият соҳасидаги асосий тушунчалар, принциплар, вазифалар ва ҳуқуқий асосларни белгилаш;
  • контрразведкавий фаолиятни ташкил этиш бўйича тадбирлар, маълумотларни йиғиш ва улардан фойдаланиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.

Шунингдек, 1 июлга қадар «Ташқи разведка тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам режалаштирилмоқда.

Лойиҳада:

  • ташқи разведка соҳасидаги асосий тушунчалар, принциплар, вазифалар ва ҳуқуқий асосларни белгилаш;
  • ташқи разведкани ташкил этиш бўйича тадбирлар, маълумотларни йиғиш ва улардан фойдаланиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг