Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда стационар ва мобиль давлат хизматлари кўрсатиш тизими жорий қилинади

Ўзбекистонда стационар ва мобиль давлат хизматлари кўрсатиш тизими жорий қилинади

Фото: «Huawei»

Жамият ҳаётининг турли соҳаларида муваффақиятли жорий этилган янги инновацион ечимлар ҳамда замонавий ахборот технологияларини ўрганиш, илмий-тадқиқот марказлари, махсус технопарклар ва кичик саноат зоналари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида мутассадди вазирлик ва идоралар вакилларининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи амалга оширилди.

Ташриф «Тараққиёт стратегияси» маркази ва «Huawei» компаниясининг Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари бўйича офиси билан имзоланган меморандум доирасида ташкил этилиб, унда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ, «UZINFOCOM» ягона интегратори ва Мирзо Улуғбек инновация маркази вакиллари иштирок этмоқда.

Дастур доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари Хитойнинг Пекин, Ханжоу ва Шенжен шаҳарларида электрон ҳукумат тизими, ахборот-коммуникация технологиялари тадқиқот маркази мутахассислари билан учрашув ва музокаралар олиб бордилар. Жумладан, Шенжен шаҳрида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳамда «Huawei Tech Investment Tashkent» ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, Давлат хизматлари марказининг моддий-техника базасини такомиллаштириш орқали фуқароларга янги турдаги хизматларни жорий этиш, соҳани ривожлантиришга қаратилган инновацион лойиҳалар ҳамда илмий-тадқиқот дастурларини амалга ошириш, дастурий таъминот яратувчи мутахассислар малакасини ошириш каби йўналишларда ўзаро ҳамкорлик олиб борилади.

Фото: «Huawei»

Бўлиб ўтган учрашувлар давомида стационар ва мобиль давлат хизматлари кўрсатувчи тизим фаолияти билан яқиндан танишдилар. Томонлар бугунги кунда Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида жойларда сайёр тадбирлар ташкил этишнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда «Huawei Tech Investment Tashkent» билан ҳамкорлик лойиҳасини амалга оширишга келишиб олдилар. Лойиҳанинг биринчи босқичида стационар ва мобиль давлат хизматлари кўрсатиш тизими пилот тариқасида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг