Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизмати авиация техникаси билан таъминланади

Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизмати авиация техникаси билан таъминланади

Фото: «v-gornom.ru»

Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришга амалий кўмаклашиш ва унинг моддий-техника базасини яхшилаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Жамғарма маблағларининг бир қисми тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини малакасини ошириш ва хорижий давлатларда амалиёт ўташини ташкил этиш ҳамда уларга устамалар, мукофот пуллари ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни тўлаш учун сарфланади.

Қарор билан Тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг намунавий индикаторлари тасдиқланди. Баҳолаш натижалари тез тиббий ёрдам хизмати ходимларини моддий рағбатлантириш учун асос бўлади, шунингдек, хизмат муассасаларини раҳбар кадрлар билан тўлдиришда ҳисобга олинади.

Тез тиббий ёрдам хизмати 2020 йилдан бошлаб авиация техникаси билан жиҳозланади.

2019 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент шаҳрида, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб республиканинг қолган ҳудудларида тез тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича инновацион имкониятларга эга автоматлаштирилган тизим яратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг