Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда «Хотин-қизлар спорт ҳафталиги»да 900 000 нафарга яқин киши қатнашди

Ўзбекистонда «Хотин-қизлар спорт ҳафталиги»да 900 000 нафарга яқин киши қатнашди

Фото: Республика хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати

Аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида 3-8 декабрь кунлари республика бўйлаб «Хотин-қизлар спорт ҳафталиги» ўтказилди.

Спорт ҳафталиги давомида бадантарбия машғулотлари, спортнинг ўйин турлари бадминтон, волейбол, стол тенниси, эстафета бахслари, шахмат ва шашка бўйича спорт тадбирлари ўтказилди.

Республика хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси бўйича ўтказилган 1 596 та спорт ва бадантарбия тадбирларида 900 000 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар тўғрисида»ги мажлис баёни ижросини таъминлаш ҳамда спортнинг ўйин турлари билан шуғулланиш учун спорт объектлари қувватларидан самарали фойдаланиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган режа асосида ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг