Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ядровий хавфсизлик масаласи кўриб чиқилди

Ўзбекистонда ядровий хавфсизлик масаласи кўриб чиқилди

Фото: «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси Xалқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорликда 26-29 март кунлари Тошкент шаҳрида «Ядровий ва радиациявий объектларни эксплуатация қилишда хавфсизликни таъминлаш» мавзусида миллий семинар ўтказди.

Семинарнинг мақсади радиоактив ва ядровий материаллар фойдаланиладиган объектларда содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ходисалар ва аварияларда хавфсизликни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни ташкил қилишда кўмаклашишдир.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, «Навоий кон металлургия комбинати» давлат корхонаси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти ва Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти ходимлари иштирок этмоқдалар.

Шунингдек, маърузачи сифатида Жанубий Корея, АҚШ ва украиналик Xалқаро атом энергияси агентлиги ходимлари ва экспертлари қатнашмоқдалар.

Семинар жараёнида ўтказилган маъруза ва амалий машғулотлар давомида қатнашчилар объектларни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш, таҳдидларни баҳолашга қўйиладиган талабларни аниқлаш, керакли маълумотларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш, таҳдидлар характеристикаси, уларни баҳолашни ўтказиш бўйича қўшимча билим ва тажрибага эга бўлдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг