Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги автобус йўналишлари очилади, 500 дан ортиқ янги автобус сотиб олинади

Ўзбекистонда янги автобус йўналишлари очилади, 500 дан ортиқ янги автобус сотиб олинади

Фото: «Volkswagenag.com»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Аҳолига кўрсатилаётган автотранспорт хизматининг сифати ва кўламини ошириш, жумладан, янги автобус йўналишларини очиш ва автостанциялар қуриш режалаштирилмоқда.

Ушбу лойиҳа билан «Ўзавтодарётранс» агентлиги, Марказий банк, «Ўзавтосаноат-лизинг» МЧЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шуғулланади. Лойиҳага 184,1 млрд. ва 5,8 млрд. сўм ажратилиши кутилмоқда.

Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш тизимини яхшилаш доирасида республика бўйича 68 та янги автобус йўналишини очиш, йўловчи ташиш корхоналари томонидан 571 та янги автобус сотиб олиш ва 19 та автостанция қуриш, реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтиш керак, ушбу лойиҳа тасдиқланиши, ўзгариши ёки рад этилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг