Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги ахборот агентлиги иш бошлади

Ўзбекистонда янги ахборот агентлиги иш бошлади

Фото: «Turon24.uz»

Кеча, 8 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги "Ўзэкспомарказ"да "Turon24" ахборот агентлигининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик хабар берди.

Унда турли давлатлар элчихоналари вакиллари, ташкилот ва идоралар матбуот хизмати раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, таниқли блогерлар иштирок этди.

"Оммавий ахборот воситаларининг кўпайиши кейинчалик сифатли ОАВ фаолияти юзага чиқишига замин яратади. Turon24 ахборот агентлигининг муваффақиятли иш бошлаётгани билан табриклайман. Чунки, ўзига хос йўналиш – ҳар икки тарафнинг фикрини ҳавола қилиб, хулосани халқнинг ўзига ташлайди. Бугунги куннинг асосий тамойили – овоз бир тарафдан эмас, икки тарафдан эшитилиши адолатни таъминлайди. Фалсафий нуқтаи назардан оладиган бўлсак, қози ҳам мазлум ва золимнинг овозини эшитиб ҳукм чиқаради. Энг асосийси, бу ерда қози – халқ. Шу ўринда ушбу ахборот агентлиги ахборот маконини таҳлилий материаллар билан ҳам бойитади, деб умид қиламан, деди Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раҳбари Саид-Абдулазиз Юсупов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг