Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ёш оила чегарасини 30 ёшдан 35 ёшгача узайтириш таклиф этилди

Ўзбекистонда ёш оила чегарасини 30 ёшдан 35 ёшгача узайтириш таклиф этилди

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон ёш оила чегарасини 30 дан 35 ёшга узайтириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталида петиция пайдо бўлган. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонунининг 3-моддасига кўра, эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) - ёш оила деб белгиланган.

«Маълумки, ёш оила тоифаси бизга баъзи бир имкониятлар, жумладан, даромад солиғи, кредитлар, уй-жой олиш каби муносабатларда имтиёзлар тақдим этади.

Ҳозирги кунда ёшларимиз ўртасида турмуш қуриш кечикиб бормоқда. Бунга сабаб турмуш қураётган инсонлар, энг аввало, молиявий ҳолатини яхшилаб, кейин турмуш қуришни ўйлайди ва бу турмуш қуришни кечикишига олиб келади, аксар ҳолларда 30 ёшдан кейин турмуш қураётганлар ҳам кам эмас.

Шунинг учун, ёш оила чегарасини 30 ёшдан 35 ёшга кўтариш таклифини билдираман. Ушбу таклиф амалга оширилса, ёш оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимида янада кўпроқ имкониятлар яратилади», - дейилган жамоавий мурожаатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг