Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондан Нью-Йоркка авиачипталар арзонлашди

Ўзбекистондан Нью-Йоркка авиачипталар арзонлашди

Фото:«Uzbekistan Airways»

Ўзбекистондан Нью-Йорк шаҳрига бўлган рейсларнинг иқтисодий-класс тоифалари чипталари нархи арзонлашгани маълум  бўлди.

2020 йил 20 январь кунидан 2020 йил 30 апрелга қадар қуйидаги йўналишлар бўйича иқтисодий-класс тарифларини пасайтиради:

Тошкент – Нью-Йорк (бориш ва қайтиш)
Самарқанд – Нью-Йорк (бориш ва қайтиш)

«Бундан ташқари ушбу давр мобайнида мазкур йўналишлар бўйича иқтисодий-классда амалга оширилган парвозлар ҳисобига тўпланадиган рағбатлантирувчи баллар сони ҳам оширилади» дейилади «Uzbekistan Airways» матбуот хизмати хабарида.

Аммо чипта нархлари айнан қанчага арзонлашганига аниқлик киритилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йилда яна бир авикомпания тузилиши маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг