Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга кўчиб келганлар сони айтилди

Ўзбекистонга кўчиб келганлар сони айтилди

Фото: «Radiomof.mk»

2018 йил январь-март ойларида республика бўйича кўчиб келганлар сони 45,1 минг кишини (44,5 минг киши республика ҳудудларидан, 0,6 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар сони эса 47,3 минг кишини (44,5 минг киши республика ҳудудларига, 2,8 минг киши хорижий мамлакатларга) ташкил этди.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Давлат статистика қўмитасининг хабарига кўра, миграция салдоси минус 2,2 минг киши бўлиб, 2017 йилнинг мос даврида минус 4,4 минг киши бўлган. Миграция салдосининг юқори даражаси Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент (минус 1,1 минг киши), Бухоро (минус 0,8 минг киши) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 0,7 минг киши) қайд этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг