Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими Россиядан кириб келади

Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими Россиядан кириб келади

Фото:«Xabar.uz»

13-14 март Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълумотномасида хабар берилди. 

13-14 март Республикада ёғингарчилик (14 мартга ўтар кечаси ёмғир  қорга айланади), баъзи жойларда кучли бўлади. 

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 13 мартда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 

14-15 мартда ҳарорат кечалари 2-7° совуқгача, кундуз кунлари 2° совуқ -3° илиқгача, Қорақалпоғистонда кечалари 10-15° совуқгача, кундуз кунлари 2-7° совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари 6-11° совуқгача, кундуз кунлари 0-5° совуқгача пасаяди.

13-14 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг