Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга Халифа бин Зоид Ол Наҳаён жамғармаси маблағлари жалб қилинади

Ўзбекистонга Халифа бин Зоид Ол Наҳаён жамғармаси маблағлари жалб қилинади

Халифа бин Зоид Ол Наҳаён.

Президентнинг «Нукус шаҳрида аёллар ва болалар шифохонасини ташкил этиш» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида Халифа бин Зоид Ол Наҳаён жамғармасининг грант маблағларини Ўзбекистонга жалб этишда ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди. Ушбу битим 2021 йил 26 май куни Тошкент ва Абу-Даби шаҳарларида имзоланган.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Битимни амалга ошириш юзасидан ваколатли орган этиб белгиланди.

Лойиҳа доирасида қурилиш ишлари якунлангач, шифохона ўрнатилган тартибда Жамғарма томонидан беғараз равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига берилади.

Битимдаги келишувлар ижросини таъминлаш мақсадида, истисно тариқасида, лойиҳани амалга оширишда:

  • бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари фойда солиғи ва ижтимоий солиқдан, уларнинг ходимлари ЖШДСдан озод қилинади;
  • бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари томонидан Жамғарма учун амалга ошириладиган ишлар (хизматлар, товарлар)га нисбатан «ноль» даражали ставкада ҚҚС қўлланилиши таъминланади. Бунда ҚҚС бўйича салбий фарқни қайтариш қонунчиликда белгиланган тезлаштирилган тартибга мувофиқ амалга оширилади;
  • импорт қилинган товарлар ва моддий бойликларни мажбурий сертификатлаш тартиботларидан ўтишдан, божхона божи, акциз солиғи ва ҚҚСдан озод қилинади. Божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно.

Ушбу солиқ ва божхона имтиёзлари Битим белгиланган тартибда кучга кирганидан сўнг қўлланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг