Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик офицер Россия мудофаа вазирлиги томонидан мукофотланди

Ўзбекистонлик офицер Россия мудофаа вазирлиги томонидан мукофотланди

Фото: «Спутник»

Россия Федерацияси мудофаа вазирлиги ўзбекистонлик подполковник Рустам Жабаровни жанговар ҳамдўстлик ва ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун медаль билан мукофотлади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар бермоқда.

«Жанговар ҳамдўстликни мустаҳкамлагани учун» медали офицерга «Тинчлик миссияси - 2018» ШҲТ давлатлари ўқув машғулотларининг тантанали ёпилиш маросимида топширилди.

«Ўзбекистонлик бир гуруҳ офицерлар «Тинчлик миссияси» ўқув машғулотларида кузатувчи сифатида иштирок этди. Машғулотларнинг сўнгги босқичида Ўзбекистон Қуролли кучларининг Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев ҳам ташриф буюрди»,- дейилади хабарда.

В маневрах приняли участие органы военного управления

Маросимда шунингдек, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Покистон ва Хитой давлатларининг ҳарбий вакиллари ҳам медаллар билан тақдирланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг