Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик йигит Туркия Президентига совға берди (фото)

Ўзбекистонлик йигит Туркия Президентига совға берди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Туркияда Халқаро талабалар уюшмаси федерацияси (UDEF) томонидан ташкил қилинган турфа ранглар, хилма-хил маданиятлар ва турли тилларни бирлаштирган ХI Халқаро талабалар учрашувида дунёнинг 203 та мамлакатидан келиб таълим олаётган 115 мингга яқин талабалар иштирок этди.

Учрашувнинг якуний дастури жорий йилнинг 12 май куни Истанбулда жойлашган Ҳалич анжуманлар залида ўтказилди. Учрашувга Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам ташриф буюрди.

Фото: «Xabar.uz»

Учрашувда Туркия халқаро битирувчи талабалар уюшмаси (Türkçesi Türkiye Uluslararası Mezunlar Derneği, TUMED) раҳбари, ўзбекистонлик Эргаш Жумаев нутқ сўзлади ва ҳиндистонлик дўсти Ноушад МК томонидан чизилган портретни барча талабалар номидан миннатдорлик рамзи сифатида Туркия Президентига тақдим этди.

Маълумот учун, Эргаш Жумаев шу билан бир қаторда Ўзбекистон ёшлар умумжаҳон ассоциациясининг Туркиядаги вакили ҳамдир.

Фото: «Xabar.uz»

У 1984 йилда Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида туғилган. У Ўзбекистон миллий университетини тамомлагач, ўқишни Туркия Мармара университетини тугатган. Кейинчалик Истанбул тижорат университетида «Халқаро ҳуқуқда хавфсизлик политикалари ва терроризмга қарши курашиш: инсон ҳақлари муаммоси» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган.

Эргаш Жумаев ўқишни тамомлаб, Ўзбекистонга қайтишни ва юртимизнинг ҳар соҳада ривожланишига ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилганлигини яшириб ўтирмади.

Аҳрор Содиқов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг