Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар жасадлари ортилган самолёт Тошкентга қўнди

Ўзбекистонликлар жасадлари ортилган самолёт Тошкентга қўнди

Фото: ФВВ

Қозоғистоннинг Оқтўба вилоятида автобус ёниб кетиши оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадини олиб учган махсус самолёт Тошкентга қўнди.

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Президенти топшириғи билан махсус ҳукумат комиссияси тузилиб, уларга омон қолганлар ва марҳумларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб келиш вазифаси топширилган эди.

Ҳозирда Тошкент шаҳрида махсус суд-тиббий экспертиза гуруҳи тузилган бўлиб, Ўзбекистонга олиб келинган жасадларни текшириш ишлари Тошкентда давом эттирилади.

Дастлабки текширувлардан кейин 32 нафар қурбоннинг шахси аниқлаштирилди. Энди қолган жасадларнинг шахси Тошкентда ДНК текшируви орқали аниқлаштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг