Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонликлар Қозоғистонга қандай касалликларни даволаш учун бораётгани маълум бўлди

Ўзбекистонликлар Қозоғистонга қандай касалликларни даволаш учун бораётгани маълум бўлди

Фото: «Forbes.kz»

Қозоғистондаги Республика соғлиқни сақлаш маркази директори ўринбосари Айман Искакова қўшни мамлакат фуқаролари Қозоғистон клиникаларига асосан қандай касалликларни даволаш мақсадида келишаётгани ҳақида сўзлаб берди.

Искакова айтишига қараганда, ҳар йили 20 мингдан ортиқ киши Қозоғистонга тиббий турист сифатида келмоқда. Уларнинг аксарияти Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидир. Тиббий туристларнинг катта қисми санатория ва курортларда дам олиш мақсадида келади, лекин мураккаб жарроҳлик операциялари ўтказиш учун ташриф буюраётганларнинг ҳам сони кўп.

Искакованинг айтишича, тиббий туристлар асосан Олма-Ота ва Остона шаҳарларига келишади, чунки ушбу шаҳарлардаги клиникаларда жаҳон стандартларига мос келадиган тиббий хизматлар таклиф қилинмоқда.

Даволаниш учун келаётган хориж фуқаролари орасида энг оммавий бўлган хизматлар: биринчи навбатда — кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, ортопедия, сунъий уруғлантириш, онкология ва трансплантологиядир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг