Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2018 йилда ўзбекистонликлар Рамазон ва Қурбон ҳайитида кетма-кет уч кун дам олишади

2018 йилда ўзбекистонликлар Рамазон ва Қурбон ҳайитида кетма-кет уч кун дам олишади

Ўзбекистонлик мусулмонлар ҳайит намозидан сўнг бир-бирларини байрам билан қутламоқда.

Фото: «Muxlis.uz»

2018 йилдан бошлаб Ўзбекистонда Рамазон ва Қурбон ҳайитида кетма-кет уч кундан дам олиш кунлари белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонининг шарҳида сўз боради. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

«Халқимизнинг маънавий ҳаётида олийжаноблик, миннатдорчилик, эзгулик, раҳмдиллик, ҳамжиҳатлик фазилатлари белгиланишида муқаддас Қурбон ҳайит ва Рамазон ҳайит байрамларининг муҳимлиги ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, миллий-маънавий қадриятларимизни юксалтириш ва сақлаб қолиш мақсадида 2018 йилдан бошлаб айрим дам олиш кунларини байрам кунларига яқин бўлган иш кунларига қўчириш ҳисобига узлуксиз уч кунлик дам олиш кунлари белгиланиши кўзда тутилмоқда», дейилади ҳужжатда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг