Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Афғон уруши қурбонларини ёдга олди

Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Афғон уруши қурбонларини ёдга олди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

8 май куни пойтахтимиздаги «Ватанга қасамёд» ҳайкали олдида Қуролли Кучлар давлат музейи ҳамда «Veteran» жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси билан ҳамкорликда «Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият» шиори остида Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган ватанпарварлик акцияси ташкиллаштирилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматига кўра, унда мустақил Ўзбекистон армиясининг афсонаси – биринчи мудофаа вазири, нафақадаги генерал-полковник Рустам Аҳмедов, Қуролли Кучлар академияси, Ҳарбий алоқа институти курсантлари ҳамда Тиббий академия ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети курсантлари, нафақадаги ҳарбийлар, Ёшлар иттифоқи вакиллари, Мирзо Улуғбек туманидаги мактабгача таълим муассасаси, «Незабудки» болалар рақс жамоаси ва ёшлар иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари уруш йилларидаги ўз хотираларини ёшларга сўзлаб берди. Шунингдек, Афғон уруши қатнашчилари ҳамда мустақиллик йилларида мардларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хотираси ёдга олинди. 

Тадбир сўнггида фахрийларга эсдалик совғалари улашилди.   

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг