Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет» бугунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» бугунги об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, моммақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-32° атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво 30-32° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 17-22° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг