Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет» декабр ойи учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» декабр ойи учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» декабр ойидаги эҳтимолий об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Бу йилнинг декабр ойи нисбатан совуқ ҳаво билан бошланади.

1 декабрдан ҳароратнинг пасайиши бошланди ва 3-5 декабрга келиб республика ҳудудининг катта қисмида термометр устуни кечалари 4-7 даража совуқгача, кундуз кунлари 0-3 даража илиқгача, баъзи жойларда 1-2даража совуқгача, шимолда кечалари 10-13 даража совуқгача, кундуз кунлари 4-7 даража совуқгача пасаяди.

Ҳатто республиканинг энг жанубий қисмида ҳам совуқ бўлади, ҳарорат кечалари 0-2 даража совуқгача, кундуз кунлари 3-6 даража илиқгача пасаяди.

Совуқ об-ҳаво деярли декабр ойининг биринчи ўн кунлиги охиригача сақланиб туради.

Республика бўйича 5 декабргача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 5-10 декабр кунлари даврида республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудлари бўйича айрим кунларда қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Декабр ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида меъёрий қийматларга яқин бўлган фонда ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқдан 2-7даража совуқгача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан 2 даража совуқ-3 даража илиқгача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, ўтган 2021 йилнинг декабр ойи охирги 20 йил ичида энг илиқ йил бўлди. Ушбу давр учун 2002, 2011 ва 2020 йилларнинг декабр ойлари эса энг совуқ бўлди.

Тошкентда сўнгги 20 йил ичида декабр ойидаги энг илиқ кунларда ҳаво ҳарорати 20-23 даража илиқгача кўтарилган, энг совуқ даврларда эса ҳарорат кечалари 12-15 даража совуқгача пасайганди.

Таққослаш учун шуни айтиш мумкинки, метеорологик кузатувларнинг барча даврлари (150 йилдан кўп) учун Тошкентда энг паст ҳарорат 20-23 даража совуқни ташкил этган, 1930 йилнинг декабр ойида еса 27-29 даража эса совуқгача бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг