Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«O‘zLiDeP» томорқада бизнес бошламоқчи бўлганларга ёрдам беради

«O‘zLiDeP» томорқада бизнес бошламоқчи бўлганларга ёрдам беради

Фото: rd.al

Аҳоли ихтиёридаги томорқа экин майдонларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш, узоқ йиллар фойдаланилмаётган томорқа эгаларининг ерга нисбатан муносабатини тубдан ўзгартириш ва оилалар фаровонлигини ошириш мақсадида ўтган йили «O‘zLiDeP» бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорлигини бошлаганларга кўмакдош» лойиҳаси ишлаб чиқилди ва бу бўйича «O‘zLiDeP» сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг махсус қарори қабул қилинди.

Лойиҳага мувофиқ ҳар бир бошланғич партия ташкилотига томорқасида хусусий ишини бошламоқчи бўлган ёки иш бошлаб, айрим муаммоларга дуч келаётган 5 нафардан оилалар бириктирилди. Айниқса, уюшмаган ёшларнинг томорқачиликка жалб этилишига алоҳида эътибор берилди. Ҳаттоки, оилаларга илк марта тадбиркорлик бошлаши учун банкдан имтиёзли кредитлар олишда ҳам ёрдам кўрсатилди.

Йил бошидан партия бошланғич партия ташкилотлари 21 мингдан зиёд хонадонга ташриф уюштирди. Қарийб 11 минг хонадонга амалий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, уч мингга яқин хонадоннинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари ўрганилган ҳамда уларнинг ечилишида ҳам ҳуқуқий ҳам амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Оҳангарон тумани, Қорахитой қишлоғида истиқомат қилувчи Фахриддан Қаюмов ҳам партия кўмагидан баҳраманд бўлганлардан. У ўз томорқасида асаларичиликни йўлга қўйиш ниятида банкдан кредит олиш учун мурожаат қилган. Аммо номаълум сабабларга кўра унга кредит ажратиш ортга сурилавергач ўз маҳалласидаги «O‘zLiDeP» бошланғич партия ташкилотига мурожаат қилди. Фуқаронинг мурожаати инобатга олиниб, 7 фоизлик кредит олишга кўмаклашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг