Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЎзМУда республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди

ЎзМУда республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди

Жорий йилнинг 11 июнида Ўзбекистон Миллий университетининг Биология факультетида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Карим Раҳимовнинг 90 йиллигига бағишланган «Овқатланиш ва ҳазм физиологиясининг назарий ва амалий аспектлари» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Унинверситет ректори А.Мараҳимов кириш сўзи билан тадбирни очди. Биология фанлари доктори, профессор Л.Кучкарова сўзга чиқиб, Карим Раҳимовнинг она қорнида боланинг овқатланиш ва ҳазм қилиш хусусиятларини онанинг нутритив ҳолатига боғлиқлиги ва она сутининг ҳазм жараёни ва боланинг ривожланишини илмий жиҳатдан исботлаб, она-бола, она-ҳомила тизимида плацентар-амниотроф ёки лактотроф овқатланишнинг аҳамиятини кенг ёритгани, шунингдек, Ўзбекистон шароитида ингичка ичакда ҳазм хусусиятлари ёшга қараб ўзгаришининг ўзига хослиги, озиқ моддаларнинг ингичка ичакда гидролизи ва сўрилишини онтогенез давомида ташқи муҳит омиллари (ҳарорат, гипокинезая, гипонутриция)ни ўрганиб, озуқа моддаларнинг ассимиляциясининг механизмларини илмий исботлаб берганини таъкидлаб ўтди. К.Раҳимов ва унинг шогирдлари томонидан яна бир йўналиш – овқат ҳазм қилиш тизими таркиби ва функциясининг озиқ моддалар таркибига мосланиши, яъни нутритив адаптациясида гидролитик ферментларнинг динамик ўзгаришлари ўрганилди. Устоз бўшлиқ ва девор олди (мембрана) ҳазм жараёнларининг сут эмизувчиларнинг турли тур вақилларида индивидуал ривожланишини таҳлил қилишга эришди.

Олим ўзининг биология соҳасидаги хизматлари учун Чехословакияда Чехия физиологлар жамиятининг Гиппократ медали билан тақдирланди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби унвонига сазовор бўлган олим илмий фаолияти давомида 6 фан доктори ва 30 фан номзодларини тайёрлашда иштирок этди. Бугунги кунда Карим Раҳимовнинг илмий ғояларини нафақат мамлакатимизда, балки АҚШ, Исроил, Россия сингари хорижий давлатларнинг ёш олимлари ривожлантирмоқда.

Анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Д.Файзиева «Ўзбекистон аҳолиси овқатланишининг айрим қонунчилик аспектлари», биология фанлари доктори, профессор Ш.Қурбонов «Замондошларимизнинг овқатланишдаги айрим хато ва камчиликлари», тиббиёт фанлари номзоди, доцент Ю.Саидова «Ўзбекистон шароитида болаларнинг овқатланиш хусусиятлари» ҳамда PhD И.Каримова «Айрим оғир металларнинг ҳазм жараёнига таъсири ва уни олдини олиш» мавзуларида маърузалар қилишди.

Конференция доирасида янги доривор препаратларнинг кўргазмаси намойиш этилди.

Нурбек Қидиралиев,

журналист,

Козимжон Ўлмасов олган суратлар

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг