Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзсаноатқурилишбанк» «Оилавий карта» хизматини таклиф этади

«Ўзсаноатқурилишбанк» «Оилавий карта» хизматини таклиф этади

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

Тасаввур қилинг, оилада бир ўзингиз ишлайсиз, пластик карточкангиз ҳам битта, фарзандларингиз ва оила аъзоларингиз ҳаммаси бир пайтда сизнинг картангиздан фойдалана олмайди...

«Ўзсаноатқурилишбанк»да эса энди бунинг имкони бор.

Мижозлар ва юртимиз аҳолисидан келиб тушган таклифлар ҳамда уларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, янгидан жорий қилинган «Оилавий карта» хизмати ёрдамида пластик картангиз ҳисоб рақамидаги маблағлардан оила аъзоларингиз билан биргаликда фойдаланинг!

Ушбу хизмат орқали оила аъзоларингиз (ота, она, ака, ука, опа, сингил, турмуш ўртоқ ва фарзандлар) номига қўшимча карталар очилиб, ўз ҳисоб рақамингизга бириктирилади.

«Оилавий карта» хизматининг қулайликлари:

  • оилада ҳар ким ўз пластик картасига эга бўлади;
  • қўшимча карталар лимитлар ўрнатилган ҳолда тасарруф этилади;
  • маблағларни бир картадан бошқасига ўтказишга эҳтиёж қолмайди;
  • ҳисоб рақам эгаси қўшимча карточкаларнинг операцияларини «UzPSB Mobile» иловаси ёрдамида мониторинг қилади;
  • оилавий бюджет оқилона ташкил этилади, оила аъзолари харажатларини таҳлил қилиш ва режалаштириш имконияти мавжуд.

Энг муҳими, оила аъзоларингиз лимит доирасидаги маблағни истаганча тасарруф этишлари (нақд кўринишда ечиш, харид қилиш, тўловни амалга ошириш, «UzPSB Mobile» иловаси орқали бошқа картага ўтказиш) мумкин.

Асосий карта эгаси кўзда тутилмаган харажатлар борасида ташвишланмаса ҳам бўлади, чунки ҳар бир оила аъзоси ишлатиши мумкин бўлган маблағлар миқдорига ойлик лимит ўрнатади.

Ҳисоб рақами эгасининг хоҳишига қараб, барча қўшимча карталар ёрдамида амалга оширилган ҳар бир операция ҳақида унинг мобиль телефонига SMS-хабар келиб туриши мумкин.

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

Яна бир қулайлик, пластик карталарни бир-биридан фарқлаш учун эгасининг хоҳишига қараб, индивидуал дизайн асосида карта устига табиат манзараси, тарихий бинолар, мультфильм қаҳрамонлари, шахсий ёки оилавий фото суратларни қўйиш имконияти ҳам бор.

«Ўзсаноатқурилишбанк» ўз мижозларини юксак қадрлайди ва янада қулай ҳамда замонавий хизматларни жорий қилишда давом этади!

Қўшимча маълумотларни Банкнинг исталган филиалидан, веб-сайтдан, шунингдек, (0371) 120-45-42 телефон рақами ёки қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин:

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг