Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзстандарт» агентлиги истеъмолчиларга мурожаат қилди: «Сиз нима дейсиз?»

«Ўзстандарт» агентлиги истеъмолчиларга мурожаат қилди: «Сиз нима дейсиз?»

Фото: «Norma.uz»

Маълумки, ҳозирги кунда бозорлар ва савдо мажмуаларида сифати кафолатланган, тегишли сертификатлар асосида маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш долзарб муҳим масалага айланди. Аҳоли озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатидан қониқиш ҳосил қилмаётгани аччиқ ҳақиқатга айланди.

«Ўзстандарт» агентлиги ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида сўровнома жойлаштирди. Айтилишича, агентлик Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси билан ҳамкорликда «Савдо объектларида сотилаётган товарларнинг сифати ва хавфсизлигини мониторинг қилиш ва камчилиги мавжуд товарларни ҳамма учун очиқ ахборот базасини юритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқди.

Мазкур қарор лойиҳасида савдо объектларида сотилаётган маҳсулотларни харид қилиб синовдан ўтказиш ва номувофиқ чиққан тақдирда камчилиги мавжуд товарларни ҳамма учун очиқ бўлган ахборот базасини юритиш ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш назарда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг