Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзтрансгаз» бошқарма бошлиғи: «20 хўжалик яшайдиган қишлоққа табиий газнинг нима кераги бор?»

«Ўзтрансгаз» бошқарма бошлиғи: «20 хўжалик яшайдиган қишлоққа табиий газнинг нима кераги бор?»

Фото: «Ўзтрансгаз» Матбуот хизмати

Аввалроқ хабар берганимиздек, бугун Миллий матбуот марказида «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида «Аҳолига мунтазам ва узлуксиз газ маҳсулотларини етказиб бериш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда жамият бошқарма бошлиғи аҳоли кам яшайдиган ҳудудларга табиий газ етказиб бериш ўзини оқламаслигини таъкидлади.

«Совет иттифоқи даврида газ таъминоти мутлақо нотўғри йўлга қўйилган. Буни ҳудудларга чиққан пайтларимиз кўп кузатяпмиз — 20 хонадон истиқомат қиладиган қишлоқларга ҳам газ қувурлари ўтказилган. Бунинг нима кераги бор? Ахир газни у ерга етказиб бериш учун кетган харажат 10 йилда ҳам ўзини оқламайди-ку!», — деди А.Эшонқулов.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг