Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзтрансгаз» бошқарма бошлиғи: «Биз йиллар давомида табиий газ етишмаслигини аҳолидан яшириб келдик»

«Ўзтрансгаз» бошқарма бошлиғи: «Биз йиллар давомида табиий газ етишмаслигини аҳолидан яшириб келдик»

«Ўзтрансгаз» бошқарма бошлиғи Акмал Эшонқулов

Фото: «Ўзтрансгаз» Матбуот хизмати

Бугун Миллий матбуот марказида «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида «Аҳолига мунтазам ва узлуксиз газ маҳсулотларини етказиб бериш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда иштирок этган ташкилот бошқарма бошлиғи Акмал Эшонқулов аҳолига етказиб берилаётган суюлтирилган газ учун кетаётган харажат ўзини оқламаётганини айтди.

Бугунги кунда республика бўйича 6 миллион 143 минг истеъмолчига газ ёқилғиси етказиб бериляпти. Шулардан 3 миллион 300 мингдан ортиқ уй-жой ҳамда 83 мингга яқин улгуржи истеъмолчига табиий газ, 2 миллион 760 минг хонадонга суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

«Бизда газ ресурслари чекланган. Ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг ҳам 75 фоизи табиий газ орқали ишлаб чиқарилади.

Биз йиллар давомида одамларга табиий газ етишмаслигини яшириб келдик. Мана энди бу муаммони бўйнимизга олиб, суюлтирилган газ етказиш орқали масалани ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз. Одамларни газсиз қолдирмаслик учун ҳам суюлтирилган газ етказиб бериляпти, аслида унга кетаётган харажат ўзини умуман оқламайди. Газ таннархидан ташқари уни етказиб бериш ва бошқа харажатлар ҳам бор».

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг