Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзтрансгаз» раиси ўринбосари «Лукойл» олдидаги қарздорлик сабаб ишдан бўшатилган

«Ўзтрансгаз» раиси ўринбосари «Лукойл» олдидаги қарздорлик сабаб ишдан бўшатилган

Фото: «Uztransgaz»

Бахтиёр Раҳмонқулович Анорқулов «Ўзтрансгаз» компанияси раисининг молия бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимидан четлатилди, дея хабар қилди «Газета.uz».

Лавозимидан четлатилишига «Лукойл» олдидаги катта миқдордаги қарздорлик сабаб бўлгани айтилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистоннинг 2018 йилда Россия компанияси олдида 600 млн долларга яқин миқдорида қарздор бўлиб қолгани ҳақида ёзилганди.


Мавзуга оид: Газимизни хорижликларга бериб, яна улар олдида қарздормиз. Халқимизга газни қайтаринг!


«Лукойл»нинг қазиб олиш бўйича катта вице-президенти Азат Шамсуаров Ўзбекистон маҳсулотни бўлишиб олиш тўғрисидаги келишувда қазиб олинган газ тўлиқ экспорт қилиниши кўзда тутилган бўлса ҳам, Ўзбекистон қазиб олинган газнинг бир қисмини ички бозорга олиб қолгани сабабли вужудга келганини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг