Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзтрансгаз» водий «заправка»ларидаги газ танқислиги сабабига ойдинлик киритди

«Ўзтрансгаз» водий «заправка»ларидаги газ танқислиги сабабига ойдинлик киритди

«Ўзтрансгаз» бошқарма бошлиғи Акмал Эшонқулов ва матбуот хизмати раҳбари Беҳзод Бердиев

Фото: «Ўзтрансгаз» Матбуот хизмати

Аввал хабар берганимиздек, бугун Миллий матбуот марказида «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида «Аҳолига мунтазам ва узлуксиз газ маҳсулотларини етказиб бериш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда иштирок этган ташкилот бошқарма бошлиғи Акмал Эшонқулов «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали мухбирининг водийдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида юзага келган танқислик сабаблари ҳақидаги саволига жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, бир қанча вақт муқаддам водийдаги АЁҚШларда газ танқислиги юзага келгани ҳақида хабар берган ва унинг сабаблари билан ҳам қизиққан эдик.

«Чунки ўша газнинг ўзи йўқ. Маҳсулотни етказиб беролмаяпмиз, берилаётган газ ҳажми эса етарли эмас. Шунинг учун водийга газ етказиш борасида қатор муаммолар бўляпти.

Қишнинг совуқ кунларида, айниқса, газ етказиб бериш қийинлашади. Босимни аста-секинлик билан кўтариб борамиз», — деди ташкилот бошқарма бошлиғи Акмал Эшонқулов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг