Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзтрейд» акциядорлик жамиятига раис тасдиқланди

«Ўзтрейд» акциядорлик жамиятига раис тасдиқланди

Фото: «Asia-Plus»

Дониёр Содиқович Қодиров Ташқи савдо вазирлиги «Ўзтрейд» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Д.Қодиров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар «Ўзагроэкспотрбанк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтиш керак, «Ўзтрейд» АЖ 2017 йил 26 майдаги Президент қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш бўйича янги бозорларни излаш ва ўзлаштириш ҳисобланади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг