Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Париж суриялик мухолифатчи Мунир Дарвиш ўлими юзасидан изоҳ талаб қилмоқда

Париж суриялик мухолифатчи Мунир Дарвиш ўлими юзасидан изоҳ талаб қилмоқда

Фото: www.europe1

Ўз уйи ёнида машинада уриб юборилган Сурия мухолифатининг йирик намоёндаси, 80 ёшли ёзувчи Мунир Дарвиш касалхонада вафот этган. Уни уриб юборган машина эса воқеа жойидан қочиб кетган.

Франция ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича,  13 январь куни вафот этган ёзувчи ва сиёсий арбобнинг ўлими юзасидан шаффоф суриштирув олиб бориш сўралган.

Сурия масаласи бўйича БМТ комиссари Стефан де Мистура ҳам ушбу хабардан «жуда қаттиқ таъсирлангани ва қайғуга тушгани»ни баён қилиб, жиноятчини зудлик билан топиб жазога тортишни сўради.

Марҳум адиб Мунир Дарвиш Сурия мухолифатининг асосчиларидан бири ҳисобланади. У Қоҳира шаҳрида Сурия ҳукуматига мухолиф гуруҳ ташкил қилган. Ҳукумат эса ушбу гуруҳни «толерант» сифатида қабул қилган. Сурия мухолифатига тегишли бўлган Сурия музокаралар қўмитаси Дарвишнинг ўлимини қотиллик дея баҳолаган ва бунга ҳукуматни жавобгар сифатида кўрмоқда.

Автоҳалокатдан сўнг Дарвиш касалхонада товонидан операцияни бошидан кечирган ҳамда соғлиғи яхши ҳолатда эканлиги ва шанба куни касалхонадан чиқиши мумкинлиги айтилган эди. Аммо, тунда унинг ўлгани ҳақида хабар берилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг