Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Парижда таълим ислоҳотига қарши намойишлар бўлиб ўтди

Парижда таълим ислоҳотига қарши намойишлар бўлиб ўтди

Таълим тизимида кўзда тутилаётган ўзгаришларга қарши норозилик намойишлар. Франция. Париж. 2018 йил 6 февраль.

Фото: «Sputnik»

Францияда юзлаб юқори синф ўқувчилари таълим тизимида кўзда тутилаётган ўзгаришларга қарши норозилик намойишларини ўтказди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Намойиш ташкилотчилари мамлакатдаги бир қатор касаба уюшмалари, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари ва педагоглар ташкилотларидир.

Ёшлар Парижнинг Люксембург боғидан Таълим вазирлиги томон юришган. Машъалалар ёқиб, барабанлардан фойдаланишган.

Уларнинг норозилигининг асосий сабаби 2021 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган таълим ислоҳотидир. Ислоҳотда, масалан, мактаблардаги битирув имтиҳонларига жиддий ўзгаришлар киритиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, бошқа француз шаҳарлари, жумладан, Страсбург, Лион ва Тулузада ҳам норозилик намойишлари бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг