Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Паркент зиёратгоҳидаги ширк амаллар тўхтатилди

Паркент зиёратгоҳидаги ширк амаллар тўхтатилди

Тошкент вилояти, Паркент туманидаги «Заркент бобо» зиёратгоҳида қабр тавоф қилинаётгани, устунлар ўпилаётгани, зиналарга бош қўйиб, сажда этилаётгани каби ширк ҳолатлар тасвирга олинган видео тарқалган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Тошкент вилояти Паркент тумани имом-хатиблари томонидан зиёратгоҳда кузатилган динимизга зид амалларни бартараф этиш чоралари кўрилди ва у ердаги ҳолат доимий назоратга олинди. Ушбу туман имом-хатиблари томонидан мунтазам тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар беради идора матбуот хизмати.

Шунингдек, Ислом динида баён этилган зиёрат одоблари акс этган пешлавҳаларни идора тасарруфида бўлмаган қадамжоларга ҳам жойлаштириш бўйича саъй-ҳаракатлари Диний идора ташаббуси бошланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси шу каби ўз тасарруфида бўлмаган зиёратгоҳларнинг масъулларини мана шундай кўнгилсиз ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш, зиёрат одобларини тушунтириш борасида ҳамкорликка доим тайёр эканини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг