Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Паспорт алмаштиришнинг сўнгги муддати эслатилди

Паспорт алмаштиришнинг сўнгги муддати эслатилди

Фото: «UZBEKISTAN 24»

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ва унинг қуйи хизматлари томонидан аҳолини биометрик паспортлар билан таъминлаш ишлари давом эттирилаётганини маълум қилди.

Нобиометрик паспортларини алмаштириш муддати 2018 йил 1 июль этиб белгиланган бўлиб, биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролар ушбу муддатни кутмасдан доимий рўйхатдан ўтган манзилларидаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига зарурий ҳужжатлар билан мурожаат этишлари ва биометрик паспорт олишлари мумкин.

Ҳозирги кунда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида жойлардаги биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига жисмоний имконияти чекланганлиги сабабли етиб кела олмайдиган фуқаролар учун мобиль қурилмалар ёрдамида биометрик паспорт расмийлаштириш имконияти яратилган.

Хабарда эслатилишича, паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан яшаш, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида белгиланган тартибда жарима солинишига сабаб бўлади.

Шу сабабли биометрик паспортга эга бўлмаган фуқаролардан жойлардаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларидаги биометрик маълумотларни йиғиш пунктларига мурожаат этишлари ҳамда нобиометрик паспортларни ўз вақтида алмаштиришлари сўралган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг