Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Павел Дуров «Telegram»га қўйилган тўсиқни «300 спарталик» жангига қиёслади

Павел Дуров «Telegram»га қўйилган тўсиқни «300 спарталик» жангига қиёслади

Фото:«News.rambler.ru»

«Telegram» асосчиси Павел Дуров Россияда мессенжерга қўйилган тўсиқни «300 спарталик» фильмига қиёслади. Бу ҳақда «Риа Новости» хабар бермоқда.

«300 спарталик – менинг севимли кинофильмим. Ўз ватандошлари озодлиги учун курашган 300 жангчининг жасорати инсонларни орадан минг йиллар ўтган бўлса-да, ҳайратлантириб келмоқда», деб ёзган у ўзининг «Instagram»даги саҳифасида.

Мессенжерга тўсиқ қўйилишига образли муносабат билдирди. «Фронтдан янгиликлар: россиялик расмийлар «Telegram»га таъқиқ қўйиш мақсадида 18 миллионта IP-манзилларга тўсиқ қўйишди. Лекин, дастур россияликлар учун очиқлигича қолади», деб ёзади Дуров.

Дуров фойдаланувчиларнинг қўллаб-қавватлаши ва меҳри учун ҳам миннатдорчилик изҳор қилди.

Аввалроқ Таганский туман суди «Роскомнадзор» аризаси бўйича «Telegram» мессенжерига Россия ҳудудида тўсиқ қўйиш ҳақида ҳукм чиқарган эди. Бунга эса мессенжер маъмуриятининг фойдаланувчилар ҳақидаги шифрлаш калитларини ФСБга тақдим қилишдан бош тортгани сабаб бўлганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг