Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пахта пунктларининг бинолари бўлиб тўлаш шарти билан сотилади

Пахта пунктларининг бинолари бўлиб тўлаш шарти билан сотилади

Фото: «Stanradar.com»

Пахта тозалаш корхоналари ва пахта тайёрлаш пунктлари бино ва иншоотлари 5 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан сотилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Ушбу меъёр пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори билан белгиланди.

Ушбу қарорга кўра, 13 та пахта тозалаш корхонаси ва 68 та пахта тайёрлаш пункти бино ва иншоотлари (ускуналаридан ташқари) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда кластерлари ташкилотчиларига 5 йил муддатга бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳолда, ишлаб чиқаришни 2 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида модернизациялаш, инвестициялар киритиш шарти билан баҳолаш қийматида сотилади.

Шунингдек, пахта тозалаш корхоналари ва тайёрлов пунктларининг ишлаб турган ускуналари ва бошқа асосий воситалари модернизациялаш амалга ошириладиган давргача мулк ва ер солиғи ҳамда амортизация ажратмаларини ҳисобга олган ҳолда, давлат мулки учун белгиланган энг кам ставкалар бўйича ижарага берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг