Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги 8 нафар раҳбар ходим вазифасидан озод этилди

Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги 8 нафар раҳбар ходим вазифасидан озод этилди

Тиббиёт бирлашмаси.

Фото: «Youtube»

Соғлиқни сақлаш соҳасида бирламчи тиббиёт тизими ривожисиз юқори натижага эришиш мушкул. Шу боис давлатимиз раҳбари бирламчи бўғинни такомиллаштириш, фаолияти самарадорлигини ошириш, бунда ҳар бир раҳбарни қатъий тартиб-интизом билан, шахсий жавобгарликни ҳис қилиб ишлашга ундамоқда.

Бу талабга жавоб бера олмаган, халқимиз олдидаги масъулиятни ҳис қилмаган раҳбар эса, албатта, ўз вазифасига номуносиб деб топилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Андижон вилояти Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси фаолияти юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида туман тиббиёт бирлашмаси тизимида фаолият юритиб келаётган айрим раҳбар ходимлар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш, профилактика тадбирларини олиб бориш, шифохона ичи инфекциясининг олдини олиш каби долзарб вазифаларни қониқарсиз бажариб келаётгани аниқланган.

Шу муносабат билан, Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Қ.Сайидумаров, туман тиббиёт бирлашмасининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Қ.Мамадалиев, туман тиббиёт бирлашмаси ҚВП координатори А.Мискинова, кўп тармоқли марказий поликлиника мудири Д.Деҳқонова, шошилинч тиббий ёрдам бўлими мудири Т.Тожибоев, жарроҳлик бўлими мудири М.Юнусов, тез тиббий ёрдам мудири Н.Мамадалиева, терапия бўлими мудири М.Тешабоевалар ўз лавозимидан озод этилди.

Вилоятдаги ҳар бир даволаш муассасаси раҳбарига халқ розилиги ва аҳоли манфаатлари йўлида шахсий жавобгарликни ҳис қилиб ишлаш, бирламчи тиббий хизматга бўлган эҳтиёжни сифатли ва самарали қондириш каби муҳим вазифалар тушунтирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг