Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пайариқлик фуқаро гиёҳвандлик моддаларини ИИБга ўз хоҳиши билан топширди

Пайариқлик фуқаро гиёҳвандлик моддаларини ИИБга ўз хоҳиши билан топширди

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари «Қора дори –2018» тадбири давомида Пайариқ туманидаги Маданият маҳалласида яшовчи фуқаро К.М.С. яшаш уйи ва қўшимча хўжалигини кўздан кечирди. Бу ҳақда «Zarnews» ёзмоқда.

Текширув давомида у оғилда буйи 1 метрдан 1,65 метргача бўлган 1 800 туп кўкнори ва 20 туп каннабис ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланди.

К.М.С. билан қўшимча тушинтириш ишлари олиб борилганида, у уйидан ўз ихтиёри билан 3 дона пакет ичига солинган марихуана ва бошқа турдаги гиёҳванд моддасини олиб чиқиб ИИБ ходимларига тақдим қилган.

Тўпланган ҳужжатлар Пайариқ тумани ИИБга топширилиб, жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирги кунда тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг