Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Paynet» можароси, судда оқланган журналистлар, доллар инқирози, Путиннинг қасамёди, 9 май атрофидаги мунозаралар, ярим йилга ёпилаётган кўча ва бошқа хабарлар

«Paynet» можароси, судда оқланган журналистлар, доллар инқирози, Путиннинг қасамёди, 9 май атрофидаги мунозаралар, ярим йилга ёпилаётган кўча ва бошқа хабарлар

Коллаж: «Xabar.uz»

Бугун, 7 май куни Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтамиз. Шунингдек, сайтимизда эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Сиёсат

Ўзбекистонга БАА инвесторлари кенг жалб этилади

Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён Президент Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини етказди.

Жамият

Журналистлар «уйсиз» қолмайди. Тошкентнинг янги ҳокими муаммони ҳал қилди

«Тошбозорсавдо» томонидан кредит қопланмагани оқибатида шаҳар марказидаги журналистлар биноси ўз баҳосидан анча арзон миқдорда аукционга қўйилгани ҳақидаги мақолага Тошкент шаҳар ҳокимлиги бефарқ бўлмади.

Хориждан қайтган юртдошимиз вазир ўринбосари бўлди

У монетар сиёсат, банк тизими, бюджет сиёсати, солиқ тизими, ижтимоий хизматлар, пенсия таъминоти, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, демография ва аҳоли бандлигини тадқиқ этиш бўйича инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш масалалари билан шуғулланади.

«Тошкент герби» ўрнига Бердақ ҳайкали ўрнатилади

Бир неча кун олдин олиб ташланган «Тошкент герби» монументи ўрнига қарақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси раҳбариятида ўзгариш бўлди

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосарини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу лавозимга комиссия аъзоси Раҳимова Гулноза Абдусаттаровна сайланди.

«Paynet» фаолияти тўхтатилмайди, балки аҳолига янада қулай хизмат кўрсатишни бошлайди

Интернет тармоқларида «Ўзбекистонда «PAYNET» фаолияти тўхтатилади» мазмундаги аҳолини чалғитувчи хабарлар тарқалмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиғи бошқа ишга ўтди

Г.Раҳимова Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. Кўп йиллар давомида прокуратура органлари тизимида масъул лавозимларда ишлаб келган.

Расмий ҳужжатларсиз тўйга чиқаётган «артистлар» аниқланди

Ушбу ҳолатлар юзасидан вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ушбу фуқароларнинг фаолиятларини қонунийлаштиришда тегишли кўрсатмалар берилди.

Бобомурод Абдуллаев ва бошқа судланувчилар озодликка чиқарилди

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар суд мажлисидан озодликка чиқарилди.

Бобомурод Абдуллаев: «Суднинг очиқ бўлишини кутмаган эдим»

Бобомурод Абдуллаев суд залидан чиққач, журналистларга қисқа интервью берди.

Тошкентнинг маълум кўчаларида ҳаракат ярим йилга чекланади

Барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланган кўчаларни айланиб ўтиш учун жамоат транспортининг ҳаракат йўналишларига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилади

Ҳодиса

Оққўрғондаги мактаб-интернат мансабдор шахслари устидан жиноят иши қўзғатилди

Таълим муассасасининг мансабдор шахслари томонидан ушбу касалликларни эрта аниқлаш ва болалар касалланишининг олдини олиш чоралари кўрилмасдан, аксинча, нотўғри даволаш ишлари ўтказилиб, тиббий меъёрларга мос бўлмаган муолажалар олиб борилган.

Самарқандда бир аёл «кредитор»ини ўлдирди

Кейинги сафар у янгасидан 2 минг доллар қарзга олади ва пулларни уч ойдан сўнг фоизи билан қайтаришга қариндошини ишонтиради. Бироқ қарзни қайтариш муддати етгач, М.С. ҳар куни ундан пулларни қайтаришини талаб қила бошлайди.

Иқтисодиёт

Молия вазирлиги иш ҳақи тўлаш бўйича маълумот берди

Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет ташкилотларининг иш ҳақи тўловлари 5 иш кунидан кечиктирмай тўланиши бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда ва тегишли тўлов ҳужжатларини ғазначилик органларига ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан тегишли тармоқ вазирликлар ҳамда бюджет ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

Евро курси салкам 150 сўмга арзонлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 8 майдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Спорт

Суперлиганинг 10-тур ўйинларига салкам 90 минг томошабин келди

Бунгача рекорд, Суперлиганинг 3-турига тегишли эди ва унда жами 85 209 нафар томошабин келган эди.

Ўзбекистон терма жамоаси Камерун билан ўртоқлик ўйини ўтказадими?

Бир неча кун олдин Камерун интернет сайтларининг бирида 28 май куни Тошкентда Ўзбекистон ва Камерун терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳақида хабар тарқатилган эди.

Роналду бир қатор ўйинларни ўтказиб юборади

Эслатиб ўтамиз, Роналду кеча «Барселона» билан ўйинда жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этган эди.

Технология

Экспертлар «Android» қуриламаларини 2 дақиқада бузиш йўлини топди

Амстердам университетининг «VUSes» тадқиқот гуруҳи эксперлари «Android» платформасида ишлайдиган смартфонларни бузишнинг янги усулини аниқлади.

«Aliexpress»да «Xiaomi»нинг ҳали тақдимоти ўтказилмаган смартфони сотилмоқда

Хитойнинг «GoldWay» дўкони «Xiaomi Redmi S2» смартфони учун буюртмаларни қабул қилишни бошлаб юборди. Қизиғи, янги гаджетнинг ҳали тақдимоти бўлиб ўтмаган.

Дунё

Владимир Путин тўртинчи бор президентликка киришди

Россия халқи президент Владимир Путинга шу йил март ойида бўлиб ўтган сайловда яна бир бор ишонч билдирган эди. Бугун Владимир Путин тўртинчи марта президентликка киришиш маросимида иштирок этиб, халқига чуқур миннатдорлик билдирди.

Исроил: «Башар Асадни ўлдиришимиз мумкин»

Исроил энергия вазири Ювал Стейниц агар Эрон Сурия ҳудудидан Исроилга ҳужум қилса, Исроил Сурия президенти Башар Асадни ўлдириб, режимни йўқ қилиши мумкинлигини айтган.

Россия ҳукумати истеъфога чиқди

Росссия Президенти Владимир Путин қасамёд қилиши биланоқ ҳукумат аъзолари истеъфога чиқди.

Тавсия қиламиз

Елизавета Шиллер: «Ўзбеклар мен каби юз минглаб уруш жабрдийдаларига қайноқ бағридан жой берган» (фото)

Болалигининг энг шодон, қувончли кунларини асирликда, фашистларнинг концлагерида ўтказган Елизавета Михайловна учун бу дориломон кунларнинг қадри ўзгача. Етимликда вояга етиб, ўз ҳаётини мустақил қуришга одатланган, бахтини Ўзбекистондан топган аёл учун соҳа вакилларининг ташрифи ҳар гал байрамга айланиб кетади. Бу гал ҳам шундай бўлди.

9 май... Собиқ иттифоқ қайтишидан хавотирланманг!

Бугун уруш йилларининг ёрқин хотираларини уйғотувчи саҳна кўринишлари намойиш қилинмоқда, қўшиқлар куйланмоқда, тадбирларга ўша кунлар, ғалаба онлари руҳи сингдирилмоқда — аммо «қизил» мафкура эмас! Чунки бу «қизил» мафкура ғалабаси эмас, ёш жонини фашист ўқига тутган, ҳозирда даврамиз тўрида ўтирган мана шу боболаримиз ғалабаси! 

9 майдан бошланаётган ёхуд унутилаётган тарих

Ҳар йили 9 май яқинлашаверса менинг ҳайратим ошаверади. Сабаби, бундан 78 йил олдин эришилган ғалабани биз йилдан-йил ашаддийроқ тарзда нишонлаяпмиз. Йиллар ўтган сайин ўша кун биздан узоқлашаяпти, биз эса ундан айрилгимиз келмай қуваяпмиз.

Шомаҳмудовларнинг 16 фарзанди

Шомаҳмудовлар чинакам инсонпарварликни улуғловчи оила сифатида катта жасорат, қаҳрамонлик кўрсатишди. Ёзувчи Раҳмат Файзийнинг «Ҳазрати инсон» романи, «Ўзбекфильм» киностудиясининг «Сен етим эмассан» бадиий фильми яратилишига уларнинг ҳаёти асос бўлган. Бу оила шарафига 1982 йилнинг 26 майида Тошкентда Халқлар дўстлиги монументи очилди. Кейинчалик мазкур ёдгорлик Тошкент шаҳрига кириш жойига кўчирилди. Бугун эса...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг