Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Пермь қаҳрамони» Меҳнат вазирлиги жамоасига қабул қилинди

«Пермь қаҳрамони» Меҳнат вазирлиги жамоасига қабул қилинди

Фото: Меҳнат вазирлиги

Пермь вилоятида ЙТҲга учраган 32 нафар йўловчини сақлаб қолган Данил Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги жамоасига қабул қилинди.


Мавзуга оид: Замонамиз қаҳрамони. Россияда автобус ҳалокатида йўловчиларни қутқарган йигит билан суҳбат (видео)


«Эндигина 20 ёшни қаршилаган бу йигитнинг исм-шарифи сизга таниш эмасдир ҳойнаҳой, бироқ унинг қаҳрамонона ҳаракатлари ҳақида аниқ эшитгансиз. 2019 йилнинг 17 августи. Айнан мана шу куни Россиянинг Пермь вилоятида маҳаллий вақт билан соат 17:00лар атрофида йўловчи автобус автоуловнинг носозлиги сабаб дўкон деворига бориб урилади. Фалокат оқибатида 32 нафар йўловчи тан жароҳатлари билан шифохонага етказилади, бир нафар йўловчи эса воқеа жойида ҳалок бўлади. Ҳалокат жойида бахтли тасодиф туфайли Данил Юлдашев бўлмаганда, қурбонлар сони ошган бўларди балки», дейилади вазирлик хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг