Петербург метроси орқасидаги қаровсиз ердан бола жасади топилди

Петербург метроси орқасидаги қаровсиз ердан бола жасади топилди

Фото: «Спутник»

Санкт-Петербург метросининг «Купчино» бекати яқинидаги қаровсиз ердан 11 ёшли бола жасади топилган. Бу хабарни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига асосланиб Петербург тергов бошқармаси матбуот хизмати тарқатган.

«Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган киши 2018 йил 26 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўғли тўсатдан йўқолиб қолгани тўғрисида хабар берган. Витебск кўчаси, 5-корпус, 101-уй яқинида жойлашган қаровсиз ҳудуддан эса боланинг мурдаси топилган, Танада зўрлаш, қийноқ аломатлари бор», — дейилади хабарда. Марҳумнинг поччаси (опасининг эри) кўрсатмаларидан кейин тана топилган.

«Life.ru» нашрининг ёзишича, жасад топилгач, унинг 39 ёшли онаси қамоққа олинган. Ҳозирча унга бирор айблов қўйилмаган.

«24.kg» нашри эса воқеа иштирокчиларини «қирғизистонлик» дея маълумот берган. Аммо «РИА Новости» агентлиги расмий сайтида боланинг ота-онаси ўзбекистонлик экани айтилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг