Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Почта маркаларида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг улуғвор сиймоси акс этирилди

Почта маркаларида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг улуғвор сиймоси акс этирилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорида Ислом Каримов ҳаёти ва серқирра фаолиятига бағишланган махсус почта маркалари кляссерини чоп этиш киритилган эди.

Ушбу ўзига хос лойиҳани амалга ошириш учун «Ўзбекистон почтаси» АЖ қошидаги «Ўзбекистон маркаси» филиали ходимлари ва 30 дан ортиқ вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ижодий гуруҳ томонидан қўшма режа – «йўл харитаси» ишлаб чиқарилди.

Ижодий гуруҳ диққат эътибори И.Каримовнинг тарихий аҳамиятга молик фаолиятини почта маркаларида акс эттишга қаратилди.

Почта маркаси эскизи учун олинган фотосуратлар синчиклаб сараланди. Ушбу жараёнда архив фотоҳужжатларини саралаш ва кляссерни бадиий безатишда Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримованинг ёрдами ва ғоялари катта бўлди.

2018 йил 30 январ куни «Ўзбекистон почтаси» АЖ томонидан тайёрланган почта маркалари кляссери Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан муомалага киритилди.

Ушбу кляссер нафақат филателистлар диққатини ўзига тортади, балки ёш авлодимизни маънавий-маърифий жиҳатдан етук инсон бўлиб етишларига, Ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамланишига асос яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг