Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунё бўйлаб қарийб 250 миллион бола кам таъминланган

Дунё бўйлаб қарийб 250 миллион бола кам таъминланган

Дунёдаги қарийб 250 млн. бола, яъни аҳоли даромади паст ва ўрта бўлган мамлакатлардаги беш ёшгача бўлган барча болаларнинг 43 фоизи кам таъминланганлик ва муҳтожлик сабабли ўз салоҳиятларини тўлиқ намоён қила олмаяпти. Бу ҳақда БМТ болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Граумен 3 июн куни Тошкент Экобоғида бўлиб ўтган халқаро пресс-клубнинг Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган сайёр сессиясида маълум қилди.

Саша Граумен болаларнинг илк ривожланиш даври аҳамияти ҳақида сўзлар экан, ЮНИСЕФ ташкилоти ҳар бир бола учун умрининг илк кунлариданоқ энг мақбул шароитларни таъминлашда Ўзбекистон ҳукумати билан самарали иш олиб бораётганини таъкидлади.

Шунингдек, ваколатхона раҳбари она сутининг боланинг келажакдаги ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўзлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг