Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Поезд 25 сония эрта жўнагани учун темирйўл компанияси кечирим сўради

Поезд 25 сония эрта жўнагани учун темирйўл компанияси кечирим сўради

Фото: «Businessinsider.com»

Япониянинг «West Japan Railway Company» темирйўл компанияси ўз поездларидан бири белгиланган вақтидан 25 сония илгари жўнаб кетгани учун мижозларидан расман кечирим сўради. Бу ҳақда «Business Insider» хабар берган.

Воқеа 11 май куни юз берди. Тезюрар поезд Нотогава станцияси платформасини белгиланган вақт — тонгги соат 7:12 да эмас, балки соат 7:11:35 да тарк этган.

Компания  пресс-релизида келтирилишича, машинист жўнаш вақтини нотўғри тушунган ва поезд эшикларини эртароқ ёпган.

Поезднинг эрта жўнаши бошқа поездлар қатновига халақит қилмади, фақат биргина йўловчи вагонга чиқишга улгурмаган.

«Мижозларимиз олдида жуда ҳам хижолатдамиз, биз бундай ҳолатларга чек қўйишга ҳаракат қиламиз», — дейилади компания баёнотида.

Японияда аниқликни жуда қадрлашади. Ўтган йилнинг ноябрь ойида «Tsukuba Express» компанияси ҳам вақтидан 20 сония олдин кетиб қолган поезди учун кечирим сўраганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг