Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистонлик ҳарбийлар Тошкентга келди

Покистонлик ҳарбийлар Тошкентга келди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон – Покистон штаб музокараларининг навбатдаги босқичи доирасида Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби вакили генерал-майор Захид Махмуд бошчилигидаги ҳарбий делегация билан учрашув ўтказилди.

Меҳмонларни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Халқаро ҳарбий ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи полковник Дилшод Ҳасанов қабул қилди.

Музокаралар давомида ҳарбий ва ҳарбий-техник, ҳарбий таълим йўналишидаги мақсадли алоқаларни кучайтириш орқали икки мамлакат мудофаа идоралари орасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Мазкур учрашув 2020 йилга мўлжалланган ҳамкорликдаги тадбирлар режасининг тасдиқланишига замин яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг