Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Постларнинг ликвидацияси давом этмоқда: навбат Гулистон ва Самарқандга етди

Постларнинг ликвидацияси давом этмоқда: навбат Гулистон ва Самарқандга етди

Йўл-патруль хизмати маскани

Фото: «Sputnik»

Порталимиз ўқувчиларининг маълум қилишича, «Тошкент — Душанбе» М34 трассасидаги Гулистон шаҳрига кираверишдаги йўл-патруль хизмати маскани (пости) олиб ташланган. Бир вақтнинг ўзида Самарқанд шаҳрига киришдаги «Штаб» маскани, Оқдарё ва Иштихон туманлари чегарасидаги «Лойиш» маскани, Пастдарғом туманига киришдаги «Чархин» маскани ва Нарпай туманидаги «Мирбозор» йўл-патруль масканлари ҳам ликвидация қилинган.

Бунгача Андижон, Бухоро, ҳамда Фарғона вилоятларидан бир қанча йўл-патруль хизмати масканини олиб ташлангани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 22 декабр куни парламентга мурожаатномасида вилоятлардаги барча йўл-патрул постларини тугатиш лозимлигини айтган эди. Шундан сўнг Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ЎзА мухбирига берган интервьюсида республика ҳудудидаги 133 постдан 66 тасини тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрлангани ҳақида маълум қилганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг