Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пўстлоғи билан ейиладиган банан етиштирилди

Пўстлоғи билан ейиладиган банан етиштирилди

Японияда пўстлоғи билан ейиладиган банан етиштирилди.

Фото: «Moya-planeta»

Япон компанияси етиштириб сотувга чиқарган, пўстлоғи ҳам ейиладиган бананга «монги» (япон тилида «жуда зўр», «қойилмақом» деган маъноларни англатади) деб ном берилди.

Банан дарахтлари «D&T Farm Tetsuya Tanaka» фирмаси томонидан етиштирилмоқда. Экстремал музлатиш (–60 °С гача) ва эритиш технологияси қўлланилиши натижасида ўсимликлар ўта тез ўсмоқда, мевалари ҳам шунга яраша: пўстлоғи юпқа — «салат барги»ни эслатади.

Ишлаб чиқарувчилар банан пўчоғининг фойдалилигига алоҳида урғу беришмоқда — таркибида B6 витамини, магний, триптофан бор. Ширин мазасини эса ананасникига ўхшатишяпти.

Энди камчилиги: бунақа бананларни етиштириш ўта қиммат. Бир донасининг ўртача нархи —  $5,75. Монги сотувчи ягона дўкон ҳозирча ҳафтасига бор-йўғи ўн донасини оляпти. Ҳатто бу меваларни чет элга экспорт қилиш ҳақида ҳам ўйлаб қўйишган, аммо ҳозирча бу орзу, дея хабар беради «New York Post».

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг